Жиззахда истеъмол талаби юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархларда сотишни олди олинди
Жиззах вилоятида пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Ф. пандемия шароитида аҳолининг истеъмол талаби юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархларда сотиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Х.га хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 206 дона «DESREM Remdesivir for injection» дори воситасининг ҳар бир қутисини 680 минг сўмдан ҳисоблаб жами 140 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан умумий баҳоси 179,3 млн сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter