Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда ирригация тизими мансабдори қўлга олинди

Жиззахда ирригация тизими мансабдори қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаролар М.Р., М.Я. ва бошқалар олдиндан ўзаро тил бириктириб, фуқаро А.С.нинг ишончига кириб, танишлари ёрдамида Асака тумани «Улуғбек» МФЙ ҳудудида жойлашган 20 сотих захирадаги ер майдони ҳужжатларини унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 8 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Туятортар» ҚЛИ ирригация тизими шўъба бўлим бошлиғи Қ.Х. фуқаро Ў.С.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида ушбу ирригация тизимига қарашли 1 гектар ер майдонини ҳужжатларни расмийлаштириб олиб бериши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг