Жиззахда фуқаро электр энергиясидан қарийб 250 миллион сўм «қарз» бўлди

Жиззах вилояти, Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро С. Каримов истеъмолчилар федерация 1091 ишонч телефон орқали мурожаат қилди. У ўз мурожаатида электр энергиясидан 249 847 000 сўм қарздорлик ёзилганлиги бўйича хабар келганлигини, бу бўйича шаҳар электр таъминотига мурожаат қилганида, эътиборсиз қолдирганини келтирган.
Фуқаро 20 кун электр энергиясиз қолган. Истеъмолчи қайта-қайта мурожаат қилганидан сўнг электр таъминоти МИБга, МИБ бўлса яна электр таъминотига мурожаат қилишини айтган. Икки орада истеъмолчи сарсон, салкам 250 миллион қарз ҳазилакам сўмма эмас.
Мурожаат жамият мутахассислари томонидан ўрганилди ва истеъмолчига 249 847 000 сўм асоссиз қарз ёзилган бўлиб, аслида истеъмолчи электр энергиясидан олдиндан 252 000 сўм ҳақдорлиги аниқланди. Истеъмолчининг мурожаати ижобий ҳал бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter