Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда эр-хотин жанжали аянчли якун топди

Жиззахда эр-хотин жанжали аянчли якун топди

Фото: Xabar.uz

Жиззахда эр-хотин ўзаро жанжали оқибатида эр аёлини пичоқлаб қўйди. Аёл воқеа жойида вафот этди.

Бу ҳақида Жиззах вилояти ИИБ хабар бермоқда.

2 сентябр куни Зарбдор тумани Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи эр-хотин ўзаро жанжаллашиб қолган. Ҳодиса давомида 1983 йилда туғилган хонадон соҳиби турмуш ўртоғининг кўкрак қафаси чап томонига ўткир тиғли жисм билан бир неча маротаба ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.

Уй бекаси олган жароҳати туфайли ҳодиса жойида вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг