Жиззахда чақалоғини пулламоқчи бўлган аёл ва унинг шеригига ҳукм ўқилди

Оила муқаддас, фарзанд яратганнинг улуғ неъмати сифатида ардоқ ва эъзозга муносиб. Аммо айрим кимсалар томонидан содир этилган ижтимоий қилмишларни кўриб, наҳот инсон боласи шу қадар тубанликка боради деган ўйга боради киши.
Яқинда жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман суди томонидан фуқаролар Э.Ш.Р ва М.М.Э га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисмининг «а» банди (одам савдоси) билан юритилган жиноят иши кўриб чиқилди.
Фуқаролар — Э.Ш.Р ва М.М.Э олдиндан тил бириктириб, 2018 йил 11 июнь куни соат 20:40 ларда Зарбдор тумани Ойбек маҳалласи ҳудудида ўзларининг 2018 йил 19 май куни туғилган «Кумуш» исмли чақалоғини М.Ҳазратқуловага 17 000 000 сўмга сотаётган пайтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.
Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман судининг 2018 йил 24 октябрь кунги ҳукмига кўра, фуқаролар Э.Ш.Р ва М.М.Э Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисмининг «а» банди билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 5 (беш) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Ф.Зарифов,
Жиноят ишлари бўйича
Янгиобод туман судининг раиси
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter