Жиззах ёшлари ҳунармандчиликни ўрганиш учун водий вилоятларига юборилади
Жорий йил 2 майдаги Президентнинг тегишли қарори билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда «Ҳунарманд» уюшмаси билан биргаликда, тажриба тариқасида, вилоятдаги 302 та маҳалланинг ҳар биридан беш нафаргача ҳунармандчиликка қизиқувчи ёшлар 2023-2024 йиллар давомида график асосида Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидаги ҳунармандчилик мактабларига ҳунар ўрганиш учун ўқув курсларига юборилади.
Мазкур тадбирларни молиялаштириш Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳамда «Ҳунарманд» уюшмаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter