Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззах вилоятига ҳоким тайинланди

Жиззах вилоятига ҳоким тайинланди

Фото: Президент матбуот хизмати

«Манас» қишлоғидаги маданият саройида 30 март куни халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Вилоятда янги саноат корхоналари ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни давом эттириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди. Пахта майдонини қисқартириш эвазига мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, маҳсулотни сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган корхоналар ташкил этиш, лалми ерларга экспортбоп экинлар экиш, тоғолди ҳудудларда доривор ўсимликлар етиштириш, чорвачиликни ривожлантириш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган Эргаш Солиев Жиззах вилояти ҳокими этиб сайланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг