Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритилиши мумкин

Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритилиши мумкин

«Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Ҳужжатга лойиҳасига кўра, Жиноят кодексининг 2291-моддасига тегишли қўшимча қисмлар киритилмоқда.

Хусусан, эндиликда суғориладиган ер участкаларини унда қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз эллик бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф қилган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг