Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси бошқа ишга ўтказилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси бошқа ишга ўтказилди

Фото: «Stolica58.ru»

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси Бахтиёр Исломов бошқа ишга ўтди. Айни хабарни Олий суд матбуот хизмати тасдиқлади.

Бахтиёр Жаҳонгирович Исломов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлаши кутилмоқда.

Б. Исломов 2017 йилдан жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси вазифасида ишлаб келаётган эди. Ундан аввал Фарғона ва Тошкент вилояти судларида ҳам айни шу лавозимда фаолият кўрсатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг