Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жина-Мария Шумахер ким?

Жина-Мария Шумахер ким?

Фото: «Mail.ru»

Афсонавий «Формула-1» пойгачиси Михаэл Шумахернинг қизи, 22 ёшли Жина-Мария Шумахер отасининг муносиб вориси бўлиб етишяпти. Қиз яқинда Германия терма жамоаси таркибида Швейцарияда ўтган от спорти мусобақаларида ғолиб чиқди.

Қизнинг янги суратлари пайдо бўлганидан сўнг, интернет фойдаланувчилари у отасига қуйиб қўйгандек ўхшашига эътибор қаратишди.

Афсуски, катта Шумахер қизининг ютуқларини ўз кўзи билан кўриш бахтидан мосуво.

Эслатиб ўтамиз, Михаэл Шумахер 2013 йилнинг декабридаги бахтсиз ҳодисадан бери тўшакка михланиб қолган: Альп тоғларидан чанғида учаётиб, бошидан қаттиқ жароҳат олган ва комага тушганди. Айни пайтда пойгачининг аҳволи қандайлиги ҳеч кимга маълум эмас — оиласи буни қаттиқ сир сақламоқда.

Михаэл Шумахер ва Коринна Бетч 1995 йилнинг августида турмуш қуришган. 1997 йилнинг 20 февралида қизли (Жина-Мария), 1999 йилнинг 22 мартида ўғилли (Мик) бўлишган.

Дарвоқе, Мик Шумахер ҳам отаси изидан бориб, «Формула-1» мусобақаларида қатнашиб келмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг