Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жигар циррозининг икки эҳтимолий аломати аниқланди

Жигар циррозининг икки эҳтимолий аломати аниқланди

Жигар циррози — 35-60 ёшли инсонлар ўлимига сабаб бўлувчи энг хавфли олти касалликдан бири. Таҳлилларга кўра, ҳар йили дунёда 1 миллиондан зиёд киши ушбу хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмади.

Ҳозир жигар циррозига хос асосий аломатлар кўпчиликка яхши маълум. Аммо яширин ёки яққол намоён бўлмайдиган шундай симптомлар борки, улар орқали ҳам касаллик бошланганини тахмин қилиш мумкин.

Рус гепатологи Елена Бутенко шу ҳақда тўхталар экан, тирноқларда оқ доғлар ва чизиқлар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилиш лозимлигини таъкидлайди.

Қолаверса, кафт ва оёқ остидаги ёрқин қизаришлар ҳам жигар циррози аломати бўлиши эҳтимоли мавжуд. Бу жигар ҳужайралари етишмовчилиги асоратидир.

Мутахассис бу ўринда «барабан чўплари» деган ўхшатишни ҳам келтириб ўтади. Унинг қайд этишича, оғир жигар хасталигида бармоқлар шу шаклга кириб, пастдан юқорига қараб йўғонлашиши кузатилади.

Шифокорнинг қўшимча қилишича, бундай ҳолатда беморнинг юз қисмида капилляр томирлари майда тўр сингари кўриниш ҳосил қилиши ҳам мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг