Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хушнудбек Худойбердиев

Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни, ҳақиқатдан ўзга ҳеч нарсани…

«Ибодат либоси» жиддий муҳокама қилингани айтилмоқда

«Ибодат либоси» жиддий муҳокама қилингани айтилмоқда

Айтишларича, бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фракцияларида «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси, хусусан, қонунчиликдан «ибодат либоси» атамасини чиқариб ташлаш масаласи муҳокама қилинган.

Жумладан, адлия вазири ўринбосари бу ўзгартишлар ортидан келиб чиқадиган ижобий натижалар, хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришлар киритилиши масаласи ҳам кўриб чиқилиши тўғрисида гапирган.

Шахсан мен ушбу қонун лойиҳасини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Хусусан, «ибодат либоси» билан боғлиқ норма амалиётда шу пайтгача бирор ижобий фойда келтирмаган, аксинча нафақат виждон эркинлигини чеклаш ёки қийинчилик туғдириш, балки кимларгадир ёқмай қолган инсонларни «диний мақом» билан жазолаш учун ричаг бўлиб хизмат қилган. Сўнгги йиллардаги диний бағрикенглик бўйича қилинаётган ўзгаришларнинг мантиқий давоми сифатида мазкур ўзгариш Ҳукуматнинг ижобий имижига яхши таъсир қилиши, инсонларда ишончни янада мустаҳкамлаши табиий.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг