Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жээнбеков истеъфо ҳақида: «Мен учун ҳеч қандай лавозим жамият тинчлигидан юқори эмас»

Жээнбеков истеъфо ҳақида: «Мен учун ҳеч қандай лавозим жамият тинчлигидан юқори эмас»

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков бугун, 9 октябрь куни мамлакатдаги мавжуд сиёсий вазият билан боғлиқ равишда қирғиз халқига яна бир мурожаат билан чиқди. Бу ҳақида «Kabar» нашри ёзди.

Президент маъмуриятининг ахборот сиёсати бўлимининг хабар беришича, давлат раҳбарининг мурожаатида шундай деди:

«Азиз ватандошлар!

Мамлакатдаги сиёсий вазият жуда муҳим нуқтага етди.

Ушбу вазиятни ҳал қилиш учун қуйидаги амалларни бажаришимиз керак.

Жўқорғи Кенгесга сайлов натижалари бекор қилинди. Энди янги парламент сайловлари тайинланиши керак. Ушбу масала бўйича қарор МСК томонидан қабул қилинади. Ушбу чоралар ҳозирги сиёсий зиддиятларни юмшатади.

Шу билан бирга, инқироздан олдин ишлаган Бош вазир ва ҳукумат аъзоларини ишдан бўшатиш зарур, бу эса янги лавозимларга тайинланиш учун ҳуқуқий асос яратади. Янги Бош вазир ва Ҳукумат аъзоларини тайинлашни қонунийлаштириш учун Жўқорғи Кенгеснинг қарори ва Президент фармони талаб қилинади. Тегишли фармонларни имзолашга тайёрман, Жўқорғи Кенгеснинг қарорларини кутаман.

Парламент аъзолари ўз вазифаларини бажара олишлари учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Жўқорғи Кенгес депутатларининг хавфсизлигини таъминлаши шарт.

Азиз ватандошлар, юқорида айтиб ўтганимдек, амалга оширилаётган кадрлар алмашинувини қонунийлаштирмоқчиман. Мен учун ҳеч қандай лавозим давлат яхлитлигидан, халқ бирлигидан ва жамият тинчлигидан юқори эмас.

Мавжуд вазиятни иложи борича тезроқ тиклашимиз керак. Ижро этувчи ҳокимиятнинг қонуний раҳбарлари тасдиқлангандан кейин ва мамлакат қонунийлик йўлини тутгандан сўнг, мен Қирғизистон Республикаси Президенти лавозимини тарк этишга тайёрман.

Мен барча сиёсий кучларни мамлакатда тинчлик ва осойишталикни сақлашга, одамларни ва жамиятни бўлинмасликка чақираман. Қодир Худо барча сиёсий кучларга донолик ва сабр ато этсин!».

Қирғизистонда ўтказилган парламент сайловларидан сўнг халқ норозилик намойишларини бошлаган ва Оқ Уйни ишғол этишгани ҳақида ёзган эдик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг