Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ стадионларини қуришда мажбурий меҳнат аниқланди

ЖЧ стадионларини қуришда мажбурий меҳнат аниқланди

Қатарда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати ижроия қўмитаси спорт иншоотларини қуришда меҳнат қонунчилигини бузган 3 та компанияни аниқлаган.

Бугун эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, шу 3 та қурилиш компанияси ишчиларни дам олиш кунисиз ишлатиб, мажбурий меҳнатга жалб қилган. Ҳисоботга кўра, ушбу 3 компания «қора рўйхат»га киритилган ва кейинчалик улар билан ҳеч ким шартнома тузолмайди.

Шунингдек, ФИФА Қатар меҳнат вазирлигига бундан кейин меҳнат муҳофасини доимий назоратга олишни маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Қатардаги жаҳон чемпионати шу йил ноябрь-декабрь ойларида бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг