Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2030 ўйинлари Украинада ҳам ўтиши мумкин

ЖЧ-2030 ўйинлари Украинада ҳам ўтиши мумкин

Испания ва Португалия футбол федерациялари Украинани ўзларининг 2030 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича расмий аризасига қўшди. Украина ЖЧ гуруҳ ўйинларидан бирига мезбонлик қилиши мумкин.

Испания қироллик футбол федерацияси расмийлари баёнотида Пиреней яриморолининг икки давлати таклифи Европа футболини қайта шакллантириш глобал лойиҳасида, «истисноли вазият»дан келиб чиқиб, УЕФА томонидан қўллаб-қувватланди.

World Cup-2030 мувофиқлаштирувчи комиссияси Украининг потенциал иштироки устида ишлаяпти. Украинанинг мезбон-мамлакатлар рўйхатига қўшилиши «йўл харитаси»ни ўзгартирмайди: Испания — 11, Португалия — 3 стадиони билан ЖЧни ўтказади.

Уч мамлакат номзоди Испания, Португалия ва Украина ҳукуматлари ва давлат раҳбарлари томонидан тасдиқланди. «Жаҳон футбол оиласи ташаббусимизни қабул қилиб, қўллаб-қувватлашига ишонамиз», — дейилади баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг