ЖЧ-2018. Осиёдан фақат Япония плей-оффга чиқди, Колумбия гуруҳда пешқадам бўлди
Жаҳон чемпионатининг «Н» гуруҳида ҳам 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Польшага мағлубиятга учрашига қарамай, Япония терма жамоаси 1/8 финалга йўл олди.
«Н» гуруҳи, 3-тур
Япония – Польша 0:1
Гол: Беднарек 59.
Япония: 1.Эйжи Кавашима, 5.Юто Нагатомо, 19.Хироки Сакаи, 20.Томоаки Макино, 21.Готоку Сакаи, 22.Майа Йошида, 7.Гаку Шибасаки, 11.Такаши Усами (Инуи 65), 16.Хотару Йамагучи, 9.Синзи Оказаки (Осако 47), 13.Йошинори Муто (Хасебе 82).
Польша: 22.Лукаш Фабиански, 3.Артур Еджейчик, 5.Ян Беднарек, 15.Камиль Глик, 18.Бартош Березински, 6.Ячек Горалски, 10.Гжегож Криховяк, 11.Камиль Гросицки, 19.Пётр Зелински (Теодорчик 79), 21.Рафал Курзава (Пешко 79), 9.Роберт Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Макино 66.
Гуруҳнинг иккинчи жуфтлигида икки жамоада ҳам кейинги босқичга чиқиш имконияти бор эди. Сенегални ҳатто дуранг ҳам плей-оффга олиб чиқарди. Африкаликлар шу алдовга бироз ишониб қолди ва баҳсни дурангга қараб олиб бораётганда сўнгги дақиқаларда Колумбия гол уриб қўйди. Қолган дақиқаларда Африка жамоасида жавоб қайтариш учун вақт ва куч етишмади.
Сенегал – Колумбия 0:1
Гол: Йерри Мина (74)
Сенегал – Ндиай, Гассама, Сане, Кулибали, Сабали (Ваге, 74), Сарр, Куяте, Гуйе, Кейта (Конате, 80), Мане, Ньянг (Сако, 86).
Колумбия – Оспина, Арьяс, Мина, Санчес, Мохика, Санчес, Урибе (Лерма, 83), Куадрадо, Кинтеро, Хамес (Муриэль, 31), Фалькао (Борха, 89).
Огоҳлантиришлар: Мохика (45), Ньянг (51).
Ушбу гуруҳда ноодатий ҳолат кузатилганини таъкидлаш жоиз. 3-турдан сўнг Япония ва Сенегал натижалари бир хил (4 очкодан ва урилган ва ўтказилган голлар ҳам тенг) бўлиб қолди. Ва кейинги босқич иштирокчиси «Fair play»га кўра аниқланди. Огоҳлантиришлар сони камроқ осиёликлар нимчорак финалга йўл олишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter