Жазоирдаги норозилик намойишида 63 киши жароҳатланди
Жазоирда бўлиб ўтаётган норозилик намойишлари чоғи 63 киши жароҳатланди, 43 намойишчи ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Tsa-Algerie» хабар бермоқда.
Жароҳатланганларнинг 56 нафари полициячилар, етти нафари эса намойишга чиққан одамлар.
Намойишга Абдулазиз Бутефлика ўз номзодини бешинчи маротаба президентлик сайловларига қўйиши сабаб бўлган.
Мавзуга оид: Бутефлика бешинчи марта президент бўлмоқчи
Маълумотларга кўра, Жазоир бўйлаб кўчаларга 800 минг нафардан зиёд инсон намойишга чиққан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter