«Бешинчи муддат бўлмайди»: Жазоир президенти пенсияга чиқишини эълон қилди
Жазоирнинг амалдаги президенти Абдулазиз Бутефлика янги муддатга президентликка номзодини қўймаслигини эълон қилди ва 18 апрелга мўлжалланган давлат раҳбарлиги учун сайловни бошқа муддатга кўчирди.
«Бешинчи муддат бўлмайди, ҳеч қачон бунга интилмаганман. Саломатлигим ва ёшим янги республика қуришга ҳисса қўшаётган Жазоир халқи олдидаги бурчимни бажаришимга имкон бермайди», — деди 82 ёшли сиёсатчи.
Мавзуга оид: Нега жазоирликлар Бутефликанинг «бешинчи президент» бўлишига қарши?
Бутефлика республика янги авлод жазоирликлар қўлига ўтишини, ҳукуматда йирик ўзгаришлар рўй беришини билдирди. Бутефликанинг айтишича, тез орада умуммиллий анжуман ўтказилиб, бўлажак президентлик сайловларининг ўтказилиш санасига аниқлик киритиб олинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter