Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жазирама ёзда Марказий Осиёда авжига чиққан пандемия (инфографика)

Жазирама ёзда Марказий Осиёда авжига чиққан пандемия (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Дунёда пандемия авжига чиқа бошлаган, коронавирус ҳали Ўзбекистонга кириб келмаган паллаларда, хорижлик бир мутахассис бизнинг қуруқ иқлимимизни мақтаб, бу ерларда вирус яшай олмайди дея юрагимизда умид учқунини ёқиб кетганди. Афсуски, вақт ўтиши билан қуруқ ҳаво тугул, жазирама иссиқ ҳам коронавирусга кор қилмаслигига гувоҳ бўляпмиз.

Коронавирус қайд этилиши бўйича охирги уч ой (май, июнь, июль) кўрсаткичлари ўзаро қиёсланганда, ёзнинг дастлабки икки ойида энг юқори ўсиш, таъбир жоиз бўлса карралик ўсиш, Марказий Осиёнинг «қайноқ» мамлакатларида кузатилди (коронавирус шиддат билан кириб келган Тожикистонни истисно қилганда, аммо бу ҳам нисбий...).

31 май — 31 июль оралиғи, яъни икки ой мобайнида коронавирусга чалинганлар сони Қирғизистонда 20 баравар (!), Қозоғистонда 8,2 (!), Ўзбекистонда 6,6 карра (!) кўпайди.

Солиштириш учун: Озарбайжон — 5,8, Арманистон — 4,1, Молдова — 3, Украина — 3, Латвия — 1,9, Тожикистон — 1,9, Беларусь — 1,6, Грузия — 1,5, Литва — 1,2, Эстония — 1,1 баравар.

Инфографикадаги «сариқ тўғри чизиқ» Ўзбекистонда пандемик вазият мўътадиллигидан далолат эмас, асло. Шунчаки, «кечиккан коронавирус» эффекти бу — бурилишлар ҳали олдинда...

Хавотирли мисоллар

Июль ойида Ўзбекистонда 15 506 киши коронавирусга чалинди — жами ҳолатларнинг (24 009, 31 июль ҳолатига кўра) 64 фоизи; 115 бемор коронавирусдан вафот этди —жами вафот этганларнинг 81 фоизи.

Кеча, 31 июль куни Ўзбекистондаги 738 кишида коронавирус аниқланди — бу пандемия давридаги энг юқори кунлик ўсишдир.

Бугун, 1 август Ўзбекистонда 7 соат ичида 5 ҳудудда 265 кишида коронавирус аниқланган, коронавирус қайд этилишлари умумий сони 24 569 тага етган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг