Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Очилбой Раматов йирик лойиҳага жавобгар этиб белгиланди

Очилбой Раматов йирик лойиҳага жавобгар этиб белгиланди

Архив фото

Фото: Президент матбуот хизмати

Айни вақтда Шавкат Мирзиёев «Обод қишлоқ» ва  «Обод маҳалла» дастури бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда. Йиғилиш давомида маълум қилинишича, бундан буён лойиҳа-смета ҳужжатларисиз қурилиш ишларини бошлаш ман этилади.

«Xabar.uz» мухбирининг маълум қилишича, йиғилишда 11 триллион сўмлик ипотека дастурлари ижросини таъминлаш ва жами 30 триллион сўмлик лойиҳаларни якунига етказишга бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов жавобгар этиб белгиланди.

Сектор раҳбарлари белгиланган чора-тадбирлар ижросини ташкил этиб, ягона онлайн тизимга маълумотларни кунлик киритиб боради ва ҳар ойлик ҳолат бўйича маҳаллий кенгашларда ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали аҳолига ҳисобот беради.

Республика ва маҳаллий бюджетдан ажратилаётган маблағлар манзилли, талон-тарож қилмасдан самарали ишлатилиши прокуратура  томонидан назорат этилади.

Энди бюджет маблағи талон-тарож бўлса, мутасаддилар қаторида, прокурорлар ҳам жавобгар бўлиши белгилаб қўйилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг