Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жарқўрғонда нефть қазиб олиш 5 баробар оширилади

Жарқўрғонда нефть қазиб олиш 5 баробар оширилади

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Сурхондарё вилоятида бўлиб турибди. Давлат раҳбари сайловчилар билан учрашув вақтида вилоятда табиий бойликларни ўзлаштириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Унга кўра:

- Вилоятнинг ҳар бир туманида «Лойиҳа гуруҳи» ташкил қилинади ва кичик геология экспедицияси фаолияти йўлга қўйилади.

- Сариосиё туманининг қўрғошин, рух, кўмир, норуда қазилмаларга, Узун туманининг мисга, Бойсун, Термиз, Шўрчи, Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларининг нефть ва газга, Шерободнинг темир рудаси ва кўмирга бой бўлган истиқболли майдонларида геология-қидирув ишлари олиб борилади.

- «Лойиҳа гуруҳи» томонидан туманнинг ер ости ва ер усти имкониятлари таҳлил қилиниб, ҳар бир туман кесимида инвестиция ва экспорт Стратегияси ишлаб чиқилади.

- Жарқўрғон туманида россиялик ҳамкорлар билан 150 миллион долларлик хорижий инвестициялар ҳисобига мавжуд конларда нефть қазиб олиш ҳажми 5 баробар кўпайтирилиб, 250 минг тоннага етказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг