Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖАРда фил каркидонни ҳимоя қилиб, браконьерни топтаб ташлади

ЖАРда фил каркидонни ҳимоя қилиб, браконьерни топтаб ташлади

Фото: «РИА Новости»

Жанубий Африка Республикасидаги Крюгер миллий ўрмонида фил браконьерни топтаб ташлади.

Бир гуруҳ браконьерлар қўриқхона худудига кириб, каркидон овламоқчи бўлишган. Аммо улардан бири каркидонни ушламоқчи бўлганда фил унга ҳужум қилди. Қолган браконьерлар ўша вазиятда ҳеч қандай ёрдам бера олишмаган ва дарҳол қўриқхонадан чиқиб кетишган.

Ҳалок бўлган браконьернинг жасадини ҳам ташлаб кетган шериклари фақат унинг хонадонига бўлиб ўтган ҳодиса бўйича хабар беришган. Эртасига, 3 апрел куни қўриқхона ходимлари жасадни қидиришга тушишган. Бир кунлик қидирувдан сўнг марҳумнинг бош суяги ва кийими топилди. Таҳмин қилинишича, оч шерлар тўдаси жасадни еб кетган.

Маҳаллий полиция қолган уч браконьерни ҳам қамоққа олди. Уларга қўриқхона худудига ноқонуний кириш, ўқотар қуролга лицензиясиз эгалик қилиш ва ноқонуний ов қилиш каби айбловлар қўйилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг