Жанубий Суданда 9 млн киши очарчилик ёқасида
![Жанубий Суданда 9 млн киши очарчилик ёқасида](https://static.xabaruz.com/crop/1/0/720_460_95_1090920992.jpg)
Жаҳон бозорида озиқ-овқат нархи кескин ошиши ҳамда қуролли гуруҳларнинг хатти-ҳаракатлари оқибатида Жанубий Суданнинг 9 миллионга яқин аҳолисига бу йил очарчилик хавф солмоқда. БМТнинг Жанубий Судандаги миссияси раҳбари Николас Хейс бу ҳақда баёнот берди.
«Жанубий Судан аҳолисининг учдан икки қисми ёки 9 млн киши, шундан 4,6 млн нафари болалар — тирик қолиш учун кўмакка муҳтож. Озиқ-овқат етишмовчилиги мамлакатнинг турли нуқталарини қамраб олади», — деди у Жанубий Судан пойтахти Жубада ўтказилган матбуот анжуманида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter