Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Корея ва Ўзбекистон 2022-2026 йилларда янги лойиҳани амалга оширади

Жанубий Корея ва Ўзбекистон 2022-2026 йилларда янги лойиҳани амалга оширади

Корея Республикаси ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига «Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликда илғор технологиялар ўқув марказини ташкил этиш» лойиҳаси амалга оширилади.

Бу Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасида келтирилган.

Унга кўра, лойиҳани молиялаштириш учун Корея томонидан 4 йил муддатга 3,7 млн. АҚШ доллари (4,5 млрд. Корея вони) миқдорида грант маблағлари ажратилиши тасдиқланган.

Қайд этилишича, лойиҳани Корея қишлоқ жамиятлари корпорацияси (KRC) ва Кореянинг Қишлоқ хўжалигида халқаро ҳамкорлик институти (DICA) амалга оширади.

Лойиҳа Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ҳокимлиги захирасидаги А.Яссавий МФЙдаги ер майдонининг 2 гектар қисмида жойлашиши кўзда тутилмоқда.

Таъкидланишича, лойиҳани амалга ошириш даври 4 йил (2022-2026 йиллар) этиб белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг