Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанжалли интервьюга муносабат билдирган таниқли бошловчи ишдан кетди

Жанжалли интервьюга муносабат билдирган таниқли бошловчи ишдан кетди

Буюк Британиянинг энг таниқли телебошловчиларидан бири Пирс Морган ITV каналини тарк этди ва бундан буён «Хайрли тонг, Британия» кўрсатувини олиб бормайди.

Ҳаммаси Пирс Морган Меган Марклнинг биронта ҳам сўзига ишонмаслигини айтганидан кейин бошланди. Тележурналист Сассекс герцогинясини шуҳрат қозонишга уринишда айблаганди.

Шундан сўнг Британия медиа назорати органига Морган устидан ўн минглаб арзлар тушган ва журналистга нисбатан суриштирув бошланган.

Эслатиб ўтамиз, шаҳзода Гарри ва Меган Маркл америкалик таниқли телебошловчи Опра Уинфрига катта интервью беришган, суҳбатда қироллик оиласи шаънига унча муносиб бўлмаган сўзлар янграган, хусусан, улар ирқчиликка тўқнаш келишганини айтишганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг