Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жамоат жойларида ибодат либосларида юриш бўйича белгиланган жазо бекор қилинмоқда

Жамоат жойларида ибодат либосларида юриш бўйича белгиланган жазо бекор қилинмоқда

Фото: Xabar.uz

Янги «Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс» лойиҳасида «Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юриши» бўйича белгиланган жазо олиб ташланмоқда. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар берди.

Амалдаги кодексга кўра, бундай ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоқ белгиланганди.

«Яқинда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонундан фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўймаслик талаби бекор қилинганди. Шунга асосан, янги кодексдан жавобгарлик ҳам олиб ташланмоқда. Ва ниҳоят яна бир мантиқсиз ва кўпчиликка ноқулайлик келтирган жазо йўқолаяпти», деб ёзади депутат.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг