Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жамғариладиган пенсия тўғри ҳисобланишига ким жавобгар?

Жамғариладиган пенсия тўғри ҳисобланишига ким жавобгар?

Фото: Xabar.uz

Жамғариб бориладиган пенсия нотўғри ҳисобланган ёки шунга ўхшаш қонунбузарлик бўлганда фуқаро кимга мурожаат ё шикоят қилиши мумкин, деган саволимизга Халқ банки ахборот хизмати жавоб берди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 595-сонли қарори 2-иловаси 33-бандига кўра, Мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларининг тўғрилиги, тўлиқлиги ва ўз вақтида тўланиши учун жавобгарлик мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини тўловчи хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари зиммасига юкланади.

Адлия вазирлигида 2005 йил 6 октябрда давлат рўйхатига олинган 1515-сонли «Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом 19-бандига асосан, иш берувчи томонидан ШЖБПҲга мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларининг тўғри ва тўлиқ ҳисобланиши ҳамда ўз вақтида киритилиши устидан назоратни давлат солиқ хизмати органлари амалга оширади.

Давлат солиқ хизмати тўғрисидаги қонуннинг 6-моддаси 1-бандида «солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши, солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланиши, шунингдек фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларининг тўғри ва тўлиқ ҳисоблаб чиқарилиши ҳамда ўз вақтида киритилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириши, ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиши» белгилаб қўйилган.

Бундан келиб чиқадики, қонунчиликка кўра, ўтказилаётган бадалларнинг тўғри ҳисоблаб, ойма-ой ўтказилишини назорат қилиш Давлат солиқ қўмитаси мажбуриятига киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг