Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳоннинг энг ёш гроссмейстери – Эргаш Жуманбулбул авлоди

Жаҳоннинг энг ёш гроссмейстери – Эргаш Жуманбулбул авлоди

Фото: uzchess.uz

Самарқанд вилоят Матбуот уйида тезкор шахмат бўйича мусобақа давом этмоқда. Унда жаҳон ва Осиё чемпионати ғолиби, халқаро гроссмейстер Жавоҳир Синдоров иштирок этмоқда ва самарқандлик ёш шахматчилар учун маҳорат машғулоти (мастер-класс) ўтказмоқда, деб хабар берди «Zarnews.uz».

Фото: Zarnews.uz

— Самарқанд заминида яшаб, ижод қилган машҳур оқин Эргаш Жуманбулбул ўғли авлоди эканимдан фахрланаман, — дейди Жавоҳир Синдоров. — Шунинг учун бу табаррук ота юртимга келиш, бу ерда тенгдошларим билан суҳбатлашиш, уларга билганларимни ўргатиш, шахмат доскаси орқали баҳслашиш менга ҳузур бағишлайди.

Жаҳоннинг энг ёш гроссмейстери мусобақа давомида, шунингдек, яқинда Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва унда эришган муваффақиятлари ҳақида ҳам гапириб берди.

Жумладан, ёш шахматчиларимизнинг бу ютуғини Шавкат Мирзиёев кеча, 7 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида ҳам алоҳида эътироф этди.

Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир Синдоров октябрь ойида халқаро гроссмейстер унвонига сазовор бўлгани ҳақида «Xabar.uz» портали биринчилардан бўлиб хабар берган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев жаҳоннинг энг ёш халқаро гроссмейстери Жавоҳир Синдаровга табрик йўллаб, уни 3 хонали уй билан тақдирланганди.

Эътиборлиси, бугун, 8 декабрь куни Синдоровлар оиласида қўшалоқ байрам экан. Жавоҳир Синдоров ўзининг 13 ёшини қарши олмоқда. «Xabar.uz» портали ёш иқтидор эгасини таваллуд куни билан муборакбод этади. Унга келгусида бундан-да юксак ютуқлар тилаб қолади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг