Жаҳоннинг энг кучли теннисчиси АҚШга ҳам киритилмаяпти
Индиан-Уэллсдаги турнир (BNP Paribas Open) жаҳоннинг биринчи рақамли ракеткаси Новак Жокович иштирокисиз ўтиши мумкин. Серб теннисчисига Америка визаси берилмади.
Коронавирусга қарши эмланмаганлар АҚШ ҳудудига киритилмайди. Новак Жокович вакциналарга қарши, бундан кейин ҳам вакцина қабул қилмоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, Жокович вакцина қабул қилмагани учун Австралия очиқ чемпионатига қўйилмаганди.
«Вазият шундайки, мен Индиан-Уэллсда ўйнай олмайман. Буёғи нима бўлади — билмайман. Вазият бир неча ҳафтада ўзгариши мумкин», — Жоковичдан иқтибос келтирди «Спорт-экспресс».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter