Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонгирнинг иши Олий судда кўрилади

Жаҳонгирнинг иши Олий судда кўрилади

Жорий йил 8 май куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон тумани судининг тегишли ҳукми билан Тошкент давлат Иқтисодиёт университети талабаси 21 ёшли Жаҳонгир Улуғмуродов 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.

У мазкур жиноят иши доирасида 10-15 нафар синфдоши бўлган Telegram мессенжеридаги гуруҳга тақиқланган нашид – «террористик руҳдаги қўшиқ»ни улашишда айбланган.

17 июль куни Тошкент вилоят судида мазкур жиноий иш аппеляция тартибида кўриб чиқилди ва аввалги ҳукм ўзгаришсиз, шикоятлар эса қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Азиз Абидовнинг маълум қилишича, Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг иш юритувига Ж.У. (2002 йилда Тошкент шаҳрида туғилган)га нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судининг 2023 йил 8 майдаги ҳукми ва Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 17 июлдаги ажрими) устидан судланган Ж. У. нинг адвокати А. Абдуллаев томонидан берилган кассация шикояти келиб тушган.

«Айни пайтда ушбу шикоят белгиланган тарзда ўрганилиб, кассация тартибида кўриб чиқиш учун расмийлаштирилмоқда», дейилади Олий суд матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг