Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонгир Ортиқхўжаевга янги ўринбосар тайинланди

Жаҳонгир Ортиқхўжаевга янги ўринбосар тайинланди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугунги кунга қадар Д.Раҳимова Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси вазифасида ишлаб келган.

Дурдона Раҳимова меҳнат фаолиятини 2012 йилда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Жиззах вилояти Кенгаши иқтидорли ёшлар ва ёш олимлар билан ишлаш бўлими мудири сифатида бошлаган ҳам ўтган йиллар давомида ушбу ташкилотда масъул вазифаларда ишлаган.

Бундан аввал, Фурқат Маҳмудхўжаев Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари этиб тайинланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг