Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 30 миллиондан ошди

Жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 30 миллиондан ошди

Фото: «Anadolu Agency»

Жонс Ҳопкинс университети ва AFP ҳисоб-китобларига кўра, дунёда COVID-19 касаллигига чалинганлар сони 30 миллион нафардан ошди. Коронавирус беморларининг 943 минг нафари вафот этган. 14 сентябрдан бери ковид билан касалланганлар сони яна 1 миллионга кўпайган.

Касалланишлар сони бўйича етакчилар:

  1. АҚШ — 6,7 млн;
  2. Ҳиндистон — 5,1 млн;
  3. Бразилия — 4,4 млн;
  4. Россия — 1,1 млн;
  5. Перу — 744 минг.

Коронавирусдан ўлим энг кўп қайд этилган мамлакатлар: АҚШ (198 минг), Бразилия (134 минг), Ҳиндистон (83 минг), Мексика (72 минг) ва Буюк Британия (42 минг).

Эслатиб ўтамиз ЖССТ сентябрь ойида суткалик касалланишлар бўйича бир нечта рекордни қайд этди. Австрия ва Чехияда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланиб кетган. Исроил эса бугундан қаттиқ карантинга қайтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг