Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳон қарзининг мамлакатлар бўйича ҳолати эълон қилинди

Жаҳон қарзининг мамлакатлар бўйича ҳолати эълон қилинди

COVID-19 тарқалиши билан жаҳон иқтисодиёти катта синовларга дуч келди. Бундай шароитда мамлакатлар кўпроқ қарз олишни бошладилар, бу эса охирги ярим асрда жаҳон қарзининг энг юқори даражасига олиб келди.

Visual Capitalist маълумотларига кўра, Япония (256,9%), Судан (210%) ва Греция (207%) қарзнинг ЯИМга нисбати энг юқори бўлган давлатлар рўйхатида етакчилик қилмоқда.

Ўзбекистонда энг хавфсиз кўрсаткичлардан бири кузатилмоқда — 38,9%, дунёда 153 ўрин. Мамлакат қарзининг ЯИМга нисбати қанчалик паст бўлса, мамлакатнинг ўз қарзи бўйича дефолтга учраши эҳтимоли шунчалик кам бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг