Жаҳон бозорида пахта қимматлашди: сўнгги 10 йилдаги энг юқори чўққи
Жаҳон бозорида пахтанинг бир фунти ёки 455 грамми сўнгги 10 йилда илк марта 1 АҚШ долларидан қимматлашди. Бу ҳақда хориж оммавий ахборот воситаларига асосланиб «Report» хабар берди.
Нарх 8,8 фоизга ошиб, 1,07 долларгача етган. Бу биржада сотилаётган товарлар орасидаги энг юқори нарх ўсиши.
Пахта нархининг қимматлашишига таъминотдаги узилишлар, электр энергияси ўчиши билан боғлиқ муаммолар ва товар захиралари қисқариши каби омиллар сабаб бўлган. Пахтанинг қимматлашуви текстиль маҳсулотлари нархлари ошишига турки беради, дейишмоқда таҳлилчилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter