Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 миллион доллар кредит ажратди
Жаҳон банки Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.
Молиявий кўмак Ўзбекистонда бозор иқтисодиётини муваффақиятли юритиш имконини бериши баробарида, янги иш жойлари яратишга асос бўлади.
Жаҳон банки раисининг муовини Кирилл Мюллернинг таъкидлашича, айни пайтда Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан тарихий бурилиш палласида. Ажратилган кредит муҳим ижтимоий, иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш имконини беради.
«Ажратилган кредит Ўзбекистонда хусусий секторга сармоя киритишда қўл келади», – деган Жаҳон банкининг Марказий Осиё минтақаси бўйича директори Лилия Бурунчук.
Жаҳон банки Ўзбекистонда деҳқончилик, энергия, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, тоза сув каби жами 2,8 миллиард доллар қийматидаги 17 та лойиҳани молиялаштираяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter