Жаҳон автомобиль бозорида нима гаплар?
Халқаро автобозорда енгил машиналар ва енгил тижорий машиналар савдолари 2019 йил апрель ойида 6,9 фоизга пасайди (2018 йил апрелига солиштирилганда). Бу ҳақда 29 май куни «Автостат» агентлиги хабар берди.
2019 йил апрель ойида жами 7,2 миллион дона, шу йилнинг дастлабки тўрт ойида эса 29,7 миллионта автомашина сотилди.
Энг йирик машина бозори Хитой — апрель ойида 1,9 миллион дона автоулов сотилди. Аммо бу 2018 йил апрелидагидан 14,3 фоизга кам. Умуман, Хитойда машиналар савдоси ўн ойдан бери пасайиб келяпти. Бунга сабаб Хитой умумий иқтисодий ўсишдаги «тормоз» ва АҚШ билан савдо урушидир.
АҚШ автобозорининг йириклиги бўйича дунёда иккинчи ўринда — апрелда 1,3 миллионта автомашина сотилди. Ўтган йилга солиштириш даражасида ўсиш ёки пасайиш юз берган эмас.
Учинчи йирик бозор — бир ойда 1,4 миллионта машина харидорини топган Ғарбий Европа.
Шарқий Европада эса апрель ойида 340,7 минг автоҳаваскор машинали бўлди.
Йириклиги бўйича кейинги бозорлар: Жанубий Америка (256,8 минг машина), Япония (374,1 минг), Канада (184,3 минг) ва Жанубий Корея (151,5 минг).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter