Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Июль ойи охирларида об-ҳаво бироз салқинлашиши кутиляпти

Июль ойи охирларида об-ҳаво бироз салқинлашиши кутиляпти

Фото:«Xabar.uz»

«Ўзгидромет» бошланган ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

27 июлдан 29 июлгача Ўзбекистон ҳудуди атмосферадаги кучсиз ғарбий оқим ҳаракати таъсирида бўлади, натижада республикада об-ҳавонинг ўртача иссиқ ва мамлакат ҳудудининг катта қисмида қуруқ бўлиши кутилмоқда. Фақат Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида, 28 июль сешанба куни эса Фарғона водийсининг тексилик ҳудудида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати 35-38 даража бўлади, айрим жойларда 40 даражагача етади.

30 июль куни Волгабўйи ҳамда Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудлари устида баландликдаги циклон шаклланиши кутилмоқда, у 31 июль куни ва августнинг биринчи кунларида бутун республика ҳудудидаги об-ҳавонинг шаклланишига таъсир кўрсатади.

31 июлда республиканинг барча вилоятларида айрим жойларга, 1-2 август кунлари тоғли ва тоғолди туманларга қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат 33-36 даражагача пасаяди, бу июль охири — августнинг боши учун хос бўлган иқлимий меъёрларга яқиндир.

Баъзи кунларда республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг