Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Июль охирида ноёб ҳодисани кузатамиз

Июль охирида ноёб ҳодисани кузатамиз

Фото: «Bagnet.org»

Июлнинг 27-санасида камёб ҳодисани кузатамиз — тўлин Ой тутилади. «Новое время» хабар беришича, тўлин Ой тўлиғича Ернинг соясида қолади ва бу жараён анча узоқ вақт — 103 дақиқа давом этади.

Ой тутилиши Марказий ва Шарқий Осиё, Шарқий Африка ва Антарктидада, умуман, Шимолий Америкадан бошқа ҳамма ҳудудларда кузатилиши кутиляпти. Жанубий Америка, Ғарбий Африка ва Европада Ой кўтарилаётганида ва аксинча, Шарқий Осиё ва Австралияда пасайишида тутилиши маълум қилинган.

Ой тутилиши бизда қоқ тунга — соат 24:00 га тўғри келиши мумкин.

Шу йилнинг 31 январь куни бутун дунёда, жумладан Ўзбекистонда ҳам Ой тутилгани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг