Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ит калласи машинага ёпиштирилган» ҳолат ойдинлашди

«Ит калласи машинага ёпиштирилган» ҳолат ойдинлашди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда «Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итини ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб, айланиб юргани айтилди» мазмунида фото-хабар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари автомашина ҳайдовчиси аниқланиб ҳолатга ойдинлик киритилди.

Автомашина ҳайдовчиси Гулистон шаҳрида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро А.А жорий йилнинг 28 ноябрь куни ўзига қарашли фермадан яшаш хонадонига итини олиб кетиш мақсадида автомашинасини юкхонасига жойлаб олиб кетаётган вақтда ити автомашина ёқилғи қуйиш баки қопқоғидан бошини чиқариб олган ҳолатида ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан суратга олиниб, нотўғри талқин қилиниб тарқатилгани маълум бўлди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Ҳолат юзасидан масъул ходимлар томонидан ҳайдовчига профилактик тушунтиришлар берилиб, хавфсизлик қоидаларига амал қилишлик юзасидан огоҳлантирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг