Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

IT Bilim компанияси Epam билан ҳамкорлик шартномасини имзолади

IT Bilim компанияси Epam билан ҳамкорлик шартномасини имзолади

IT Bilim компанияси IT соҳасида дунёнинг етакчи компанияларидан бири бўлган Epam билан глобал IT меҳнат бозорига малакали мутахассислар тайёрлаш, ўзбекистонлик ёшларга халқаро компанияларда амалиёт ўташга кўмак бериш мақсадида ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Маълумот учун, Epam Systems 1993 йилда ташкил этилган бўлиб, рақамли трансформация хизматлари, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда рақамли платформалар ва маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича етакчи глобал провайдер ҳисобланади.

Ушбу қўшма лойиҳа маҳаллий ва хорижий компанияларда ишлаш учун малакали мутахассисларни тайёрлаш имконини беради. Бу мутахассислар учун ўз малакасини ошириш ва меҳнат бозорида рақобатбардош кадрга айланишга кўмаклашади.

IT Билимларини ривожлантириш маркази эса Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги «Ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида ёш мутахассисларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 556-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган молиялаштирувчи ташкилот ҳисобланади.

Унинг асосий мақсади ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш йўналиши бўйича ёш мутахассисларни тайёрлаш, уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, ҳамда мамлакат IT саноати ривожига ҳисса қўшишга қодир бўлган ёш авлоднинг иқтидор ва салоҳиятини ривожлантиришдан иборат.

Марказ мазкур соҳада бир қатор дастур ва лойиҳаларни амалга оширмоқда. Жумладан:

— IT таълим учун сарфланган харажатларни қоплаш. Етакчи ўқув марказларининг IT курсларини ўз ичига олган ҳамда ўқув курсларини бўлиб тўлаш эвазига таълим олиш имкониятини яратувчи bilgi.uz маркетплейси.

— Амалиёт ўташ учун ижтимоий лойиҳа. IT-Intern ижтимоий лойиҳаси ёш ИТ-мутахассисларни хорижий ва махаллий компанияларда амалиёт ўташга йўналтириш, билим ва кўникмаларини ривожлантириш, малакали мутахассислар орасида тажриба тўплашлари учун яратилган лойиха. 2023 йилнинг декабрь ойида йўлга қўйилган ёш IT-Intern мутахассисларни амалиёт ўташга йўналтириш лойихаси доирасида 40 та компания ва 50 та ўқув маркази билан хамкорлик ўрнатилган. Бугунги кунда ёш мутахассислар базаси 7000 нафарга етган.

— Кадрлар агентлиги. Кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ва ёш IT мутахассисларининг ишга жойлашишига ёрдам кўрсатиш мақсадида яратилган лойиҳа бўлиб, Ўзбекистон ва хориждаги етакчи компаниялар учун IT мутаххассисларни танлаш ва ишга жойлаштиришга ёрдам бериш бўйича хизмат кўрсатади.

— IT Билим академияси. Бу инновацион IT ўқув маркази бўлиб, унда халқаро таълим дастури асосида IT курсларни ўқитиш йўлга қўйилган.  Лойиханинг мақсади академия талабаларини рақамли муҳитда самарали ишлаш учун билим, кўникма ва тажриба билан таъминлаш орқали IT & BPO соҳасида муваффақиятли карьерага тайёрлашдир.

— Халқаро тест маркази. Бу халқаро стандартларга жавоб берадиган махсус жиҳозланган майдон бўлиб, унда мутахассислар учун IT соҳасидаги билим ва малака даражаси бўйича онлайн тест синовларидан ўтиш имконияти яратилган.

Мутахассислар тест синовларидан муваффақиятли ўтган ҳолатда, уларнинг билим ва кўникмаларини баҳоловчи халқаро ҳамкор ташкилотларнинг бутун дунё миқёсида тан олинган халқаро сертификатни қўлга киритиш имкониятига эга бўлади.

— IT-Market – бу бўш иш ўринларини ва ахборот технологиялари соҳасидаги малакали мутахассислардан аризаларни излаш учун кенг имкониятларни тақдим этувчи платформа, бу ерда IT ваканциялар ва МДҲнинг барча мамлакатларидаги IT мутахассисларининг резюмелари тўғрисидаги маълумотлар базаси мавжуд.

IT Bilim академияси йўналишида талабаларни халқаро стандартларга мос ўқув қўлланма бўйича ўқтитиш мақсадида Cisco, OpenEDG институти ва Марказий Осиёда биринчи бўлиб Linux Professional Institute (LPI) билан шартнома имзоланди. OpenEDG институти таркибига:

— Python институти;
— JS институти;
— С++ институти;
— Ўқув ва талабаларни қўллаб-қувватлаш платформаси киради.

Telegram     Instagram     Facebook     Сайт

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг