Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истеъмолчилар «бўйнига илинган» қарийб 9 миллиард сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди

Истеъмолчилар «бўйнига илинган» қарийб 9 миллиард сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Истемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда туман, шаҳар жамиятларига 2019 йилнинг 9 ойлигида фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 8363 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 4187 таси оғзаки, 2927 таси ёзма, 1249 таси эса электрон шаклда юборилган. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар берди.

Федерацияга келиб тушган 1249 та электрон мурожаатнинг 1071 таси «Президентга мурожаат портали», 173 таси ягона Давлат интерактив портали орқали Бош прокуратура томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун йўлланган. Федерациянинг виртуал қабулхонаси орқали ҳисобот даврида 5 дона мурожаат келиб тушган. 

Мазкур ариза ва шикоятларнинг 7827 таси яъни, 93,6 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 8 768 572 880 (сакккиз миллиард етти юз олтмиш саккиз миллион беш юз етмиш икки минг саккиз юз саксон) сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 376 580 006 (уч миллиард уч юз етмиш олти миллион беш юз саксон минг олти) сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг