Истанбулда топилган жасаднинг ўзбекистонлик эканлиги тахмин қилиняпти
Жорий йил 3 март куни Истанбул шаҳрининг Кадикой туманидаги денгиз соҳилида бир шахснинг жасади топилди. Унинг Ўзбекистон фуқароси бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси берган хабарга кўра, ҳозирда дипломатик ваколатхона прокуратура, морг ҳамда Ўзбекистондаги идора ва бошқа ташкилотлар билан шахснинг кимлигини аниқлашга доир ишларни амалга оширмоқда.
Хабарда айтилишича, жасаднинг ёнидан «Раҳматилло» исмли фуқарога доир ашёлар топилган.
«Кимда мазкур ҳолат юзасидан маълумотлар бўлса, Бош консулхонага хабар беришингизни сўраймиз», – дейилади Бош консулхона ахборотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter