Истанбулда 350 йиллик кўҳна масжид кучли аланга ичида қолди
Туркиянинг Истанбул шаҳридаги кўҳна Ваникўй жоме масжидида кучли ёнғин келиб чиқди, дея хабар берди Туркиянинг «Sabah» газетаси.
Нашрнинг ёзишича, ёнғин ҳаво ва денгиз орқали бартараф этилган. Унинг тутуни Истанбулнинг бошқа жойларида ҳам кўриниб турган. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Босфор бўғозида жойлашган бу масжид тўлиқ ёғочдан ишланган бўлиб, 1670 йилда бунёд этилган.
Қайд этилишича, масжидга жиддий зарар етган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter