Истанбул – Урганч самолёти нега Тошкентга қўнди?
Бугун, 18 январь куни Туркиянинг Истанбул шаҳридан Урганч шаҳрига парвоз қилган (HY-280 рейс) самолёт мажбуран Тошкент шаҳрига йўналтирилди.
«Uzbekistan Airways» хабар беришича, бунга ноқулай об-ҳаво шароити (кучли қор, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) сабаб бўлган. Авиакомпания маълум қилишича, рейсдаги барча 98 нафар йўловчи меҳмонхонага жойлаштирилган. Улар эртага, 19 январь куни HY-051 рейси билан Урганчга парвоз қилиши айтилган.
Шунингдек, Урганчдаги ноқулай об-ҳаво туфайли HY-054 Урганч – Тошкент рейси бекор қилинган. Ушбу самолётга чипта олган йўловчилар ҳам эртага, 19 январь куни HY-052 рейси билан Тошкентга учиши маълум қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter