Истанбул ҳокими қамалди
Туркия суди Истанбул ҳокими Экрем Имамоғлуни 2 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум қилди.
NTV телеканали хабар беришича, Имамоғлу Туркия Марказий сайлов комиссияси аъзоларини ҳақорат қилганликда айбланган.
2019 йили Истанбул шаҳри ҳокимлиги учун бўлиб ўтган сайловда Экрем Имамоғлу асосий рақиби — Туркия адолат ва тараққиёт партияси вакили Бинали Йилдирим устидан ғалаба қозонган.
2023 йилда Туркияда президентлик сайлови бўлиб ўтади, унда Имамоғлу амалдаги давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғонга рақиб бўлиши кутилаётганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter