Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иссиқкўлдан олти тонна чиқинди йиғиб олинди

Иссиқкўлдан олти тонна чиқинди йиғиб олинди

Қирғизистоннинг йирик сув ҳавзаси бўлган Иссиқкўл ва унинг атрофи тозаланди. Бу борада давлат раҳбари Садир Жапаров томонидан алоҳида топшириқ берилган.

Расмийлар республикадаги энг гўзал сув ҳавзасини сақлаб қолиш ва экологик офатнинг олдини олмоқчи, деб хабар беради «МИР 24».

Кўл атрофида дам олиш учун мўлжалланган пансионатлар бор. Дам олувчилар у ерда жуда кўп ахлатларни қолдирадилар. Шамол эса уни кўл бўйлаб сочиб юборади, уни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ғаввослари доимий равишда тозалайди.

Биргина жорий йилнинг ўзида Иссиқкўл тубидан қарийб 6 тонна турли чиқиндилар, 40 километр узунликдаги балиқ тўрлари йиғилди. Бироқ, кўлда тижорат балиқ овлаш тақиқланган.

Шунга ўхшаш ишлар доимий равишда амалга оширилади. Бундан ташқари, Иссиқкўл вилоятида полиетилен пакетлардан фойдаланиш тўхтатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг