Иссиқда салқинланаман деб шамоллаб қолманг!
Жазирамада ҳамманинг кўнгли яхна нарсаларни тусаб қолади: муздек газли сув, музқаймоқ, хонада ёки машинада кондиционерни ёқиш.
Бироқ маслаҳатимиз, бундай қилманг!
Ахир шамоллаб қолишингиз мумкин. Сиз, яхшиси, яхна ичимликларни оз-оздан қултумлаб ичинг, ютишдан олдин оғизда бир неча сония сақланг. Чунки оғиз шиллиқ қаватини кескин совитиш унинг иммунитетини пасайтиради.
Кондиционерга келсак, хонадаги ҳаво ҳарорати 3-4 даража пастроқ (кўчадагига нисбатан) бўлса кифоя. Агар хона ёки салонда жазирама ва димликдан нафас олиб бўлмай қолса, дастлаб тез совитиш тизимига ўтиб, кейин албатта тавсия этилган ҳароратга ўтинг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter