Иссиқ сув етарлича иссиқ бўлмаса, совуқ сув тарифи бўйича ҳақ тўланиши мумкинлигини биласизми?
![Иссиқ сув етарлича иссиқ бўлмаса, совуқ сув тарифи бўйича ҳақ тўланиши мумкинлигини биласизми?](https://static.xabaruz.com/crop/3/1/720_460_95_3193548241.jpg)
Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларига асосан марказий тизимлар орқали таъминланаётган иссиқ сув ҳарорати сув олиш нуқтасида 50-75°Сга мувофиқ бўлиши лозим. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар беради.
Бунда иссиқ сув ҳароратининг йўл қўйиладиган четга чиқишларидан ҳар бир 3°С орқага қайтганда иссиқ сув таъминоти хизмати учун тўлов миқдори 0,1 фоизига камайтирилади.
Сув олиш нуқтасида ҳарорат 40°Сдан паст бўлганда, истеъмол қилинган сув учун тўлов совуқ сув тарифи бўйича амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter