Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроилдаги ўзбекистонликлар учун мамлакатдан чиқиш йўллари маълум қилинди

Исроилдаги ўзбекистонликлар учун мамлакатдан чиқиш йўллари маълум қилинди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатни мустақил равишда тарк этиш истагида бўлган ўзбекистонликларга йўл кўрсатилди.

Жумладан, улар қуйидаги назорат-ўтказиш пунктлари орқали мамлакатни тарк этишлари мумкин:

  • «Менахем Бегин» / «Таба» — Исроил-Миср чегарасида жойлашган (Исроилнинг Эйлат ва Мисрнинг Таба шаҳарлари ўртасида);
  • «Шайх Хусайн» — Исроил-Иордания шимолий чегарасида жойлашган (Исроилнинг Байт-Шеан ва Иорданиянинг Ирбит шаҳарлари ўртасида);
  • «Ицхак Рабин» / «Вади Арава» — Исроил-Иордания жанубий чегарасида жойлашган (Исроилнинг Эйлат ва Иорданиянинг Акаба шаҳарлари ўртасида).

Қайд этилишича, барча кўрсатилган чегара пунктлари ҳозирда одатий тартибда (24 соат) фаолият кўрсатмоқда.

Миср орқали – «Менахем Бегин»/ «Таба» назорат-ўтказиш пункти (Эйлат ш.)

Ўзбекистон фуқаролари ушбу пунктни кесиб ўтиб, Мисрга визасиз («Синай кириш муҳри» орқали) кира оладилар. «Синай кириш муҳри» - 14 кунгача фақат Синай ярим ороли ҳудудида бўлиш ҳуқуқини беради (Қоҳира ва бошқа шаҳарларга сафар қилиш мумкин эмас).

21 ёшга тўлмаган фуқароларга ота ёки оналаридан бири ҳамроҳлик қилиши шарт.

«Таба»дан Шарм аш-Шайхгача (270 км) автобус ёки автомобилларда ҳаракатланиш имконияти мавжуд.

Авиақатновлар (Шарм аш-Шайх аэропортидан):

  • «UzAirways»: Ҳафтасига 3 марта (сешанба, чоршанба, шанба, соат 12:35) Тошкентга.
  • «Turkish Airlines»: Ҳар куни 1 ёки 2 марта Истанбулга (Истанбул халқаро аэропортига) (Тошкентга транзит).
  • «Pegasus Airlines»: Ҳар куни 1 ёки 2 марта Истанбулга («Сабиха Гёкчен» аэропортига)  (Тошкентга транзит).

Иордания орқали:

«Шайх Хусайн» (Байт-Шеан ш.) ёки «Ицхак Рабин»/»Вади Арава2» (Эйлат ш.) назорат-ўтказиш пунктлари.

Ушбу пункт орқали Иордания пойтаҳтигача бориб, кейин қуйидаги авиайўналишлардан фойдаланиш мумкин:

  • «Уммон – Истанбул – Тошкент»
  • «Уммон – Дубай – Тошкент»

Эслатма: Иорданияга кириш учун мамлакат ИИВ сайти орқали виза олиш зарур:

  • https://www.moi.gov.jo
  • https://moi.gov.jo/EN/Pages/Visa_E_Applications
  • https://www.eservices.moi.gov.jo.

Зарур ҳолларда Ўзбекистон Элчихоналарининг фавқулодда телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин:

  • Мисрда (+202 333-617-23; +20 128 666-1441, [email protected]);
  • Саудия Арабистонида, ўриндошлик асосида Иорданияда (+966 11 263-5223, +966 56 721-7731, [email protected]);
  • Исроилда (+972 (3) 672-2466, 672-2371, 758-5075, 758-5076, (54) 485-1397, [email protected]).

Ўзбекистонликлардан, шунингдек, Исроил ҳудудини тарк этаётганда шахсий хавфсизлик эҳтиёт чораларини кўришни ва Фронт орти буйруғи томонидан берилган кўрсатмаларга қатъий амал қилишни сўрамоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг