Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроилдаги ўзбекистонликлар жиддий огоҳлантирилди

Исроилдаги ўзбекистонликлар жиддий огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси қатор огоҳлантиришлар билан чиқди. 

ЦАХАЛ (Исроил Мудофаа Армияси) матбуот хизмати хабарига кўра, 22 июн соат 03:45 дан 23 июн 8:00 гача, мамлакатда хавфсизлик бўйича янги чекловлар жорий этилди.

Бу қарор мамлакатдаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан қабул қилинди.

Шунга мувофиқ:

 Илгари «чекланган фаолият» деб белгиланган ҳудудларда энди «зарур ҳолларда фаолият» тартиби жорий қилинди.

Барча таълим муассасалари ўз фаолиятини тўхтатади.

 Барча ишлаб чиқариш корхоналари ёпилади, фақат ҳарбий ва тинч аҳоли эҳтиёжлари учун зарур бўлган тармоқлар бундан мустасно.

 Иш жойига бориш тақиқланади. 

"Юртдошларимизни яна бир бор хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга, мамлакатда бўлиш вақтида эҳтиёткорликни оширишга ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликка чақирамиз", дейилади хабарда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг